Кафедранинг асосий илмий йўналиши «Ўзбекистон Республикаси турли аҳоли қатламлари саломатлик ҳолатига тиббий-биологик, ижтимоий-гигиеник, экологик ва бошқа атроф-муҳит омилларининг таъсирини комплекс ўрганиш ва аҳоли саломатлигини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқариш»дан иборат (Давлат қайд рақами №01.1100153). Кафедрада иккита йўналиш бўйича магистратура мавжуд бўлиб, уларга: Болалар ва ўсмирлар гигиенаси ва овқатланиш гигиенаси мутахассисликлари киради.
Ўтган 15 йилликда кафедра ходимлари томонидан 1600 та илмий ишлар чоп этилган бўлиб, (улардан 250 та мақола); 12 та дарслик; 14- монография; 184-услубий қўлланма; 24-услубий кўрсатма; 24-СанМваҚ; янги озиқ-овқат маҳсулотларига 33 техник шартлар ишлаб чиқарилган.
Ўтган давр мобойнида кафедрада 14 нафар фан доктори ва 44 нафар фан номзодлари тайёрланган.
2017-2018 йилларда охирги килинган илмий ишлар:
- Ф.Л.Азизова “Ривожланишида нуқсони бўлган болалар муассасаларида қулай гигиеник таълим-тарбия шароитларини яратиш муаммосининг ечими” мавзусида докторлик диссертация ишини 2017 йил 5-октябрь куни ҳимоя қилди.
- Г.О.Тошматова “Сут бези касаллиги мастопатиянинг алиментар профилактикасини махсуслаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини қўллаш орқали шакллантириш” мавзусидаги фалсафа доктори диссертация иши сентябрь ойида ҳимоя қилиш режалаштирилган.