2017-йил 24-февраль куни кафедрамизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти  Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги  S05-12 A гуруҳда “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 24-февраль куни Тошкент тиббиёт академияси тиббий-профилактика S05-12 A гуруҳида “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари тадбир бўлиб ўтди. Гуруҳ мураббийи И.О.Отажонов сўзга чиқиб, ёрқин мисоллар асосида халқаро терроризм ва экстремизм, дин, миллат, элат ва чегара танламаслиги, энг ваҳший, маданиятсиз ва инсоний хислатларини йўқотган ашаддий жиноятчилар  қабиҳ ишга қўл уришлари ҳамда террор узоқ ўтмишга эга бўлиб, сон-саноқсиз бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлиб келганлиги, ҳозирги кунларда терроризм янги шакл олиб, энг замонавий қуроллардан фойдаланиш орқали қабиҳ ниятларини  амалга ошираётганликлари ҳақида гапирди. Ҳозирги вақтда ислом динини ниқоб қилиб, ўзларини мусулмонман, дея қўпорувчилик, террочилик ҳаракатларини олиб бориш жараёнида бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабабчи бўлаётган манфур кимсаларнинг қилмишлари ҳақида талабаларга батафсил тушунтириб берди. Бутун дунё ҳамжамиятини қаттиқ ҳавотирга солаётган диний экстремизм, миссионерлик ҳаракати кундан-кунга тарқала бориб, халқлар ўртасидаги тотувлик, диний бағрикенглик тамойилларига таҳдид  қилмоқда. Улар, ўз ҳаракатларини хаспўшлашга ва жавобгарликдан қочишга интилишларига замин яратишини кўрсатади деб таъкидлади. Тадбирда гуруҳ талабаларидан М.Комилова, С.Исманхонова ва Ё.Нуриллаевлар сўзга чиқишди.

 

Leave a Comment