Кафедрада маънавият, маърифат ва тарбиявий ишлар буйича жавобгар шахс катта ўқитувчи Чулпанов И.Р. раҳбарлигида олиб борилади.
Кафедрада маънавият, маърифат ва тарбиявий ишлар буйича жавобгар шахс катта ўқитувчи И.Р Чулпонов раҳбарлигида олиб борилади. Ўқув йилининг бошида кафедрада тузилган ва кафедра мажлисида тасдиқланган режа буйича ишлар олиб борилди. Кафедрада маънавият ва маърифат бурчаги, рўзномалар тўплами, мунтазам чиқариладиган «Тиббиётнома» стенди мавжуд бўлиб, кафедра ходимлари, доктарант ва талабалар хукуматимиз қарорлари, ТТА хаёти янгиликлари билан танишиб борадилар. Шунингдек, кафедра профессор–ўқитувчилари академия ва факультет миқёсида олиб бориладиган маънавий- маърифий тадбирларда актив иштирок этадилар.
Т.ф.д профессор Шайхова Г.И., Т.ф.д профессор Бахриддинов Ш.Ш., Т.ф.д доцент Эрматов Н.Ж., Т.ф.д доцент Азизова Ф.Л., катта ўқитувчилар: т.ф.н Чулпонов И.Р., т.ф.н. Сайидова Г.Т., т.ф.н. Отажонов И.О ассистентлар: Камилова А.Ш., Ниязова О.А., Хайитов Ж.Б. –тиббий профилактика, ва харбий–тиббий факультетлари ўқув гурухларида мунтазам маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни олиб борадилар. Шунингдек, мактаб, коллеж ва махаллаларда маънавий-маърифий ишлар бўйича семинарлар ва маърузаларни фаол ташкил қиладилар.