15.09.2016 “Тиббий-профилактика” факултети 5 курс S 05 12 гуруҳ талабалари билан мулоқот соати ташкил қилинди.

КУН ТАРТИБИ:

  1. Талабаларнинг ички тартиб қоидаларга риоя қилиш ҳақидаги “Одоб-ахлоқ қоидалари” кодекси билан таништириш.
  2. Турли масалалар

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича гуруҳ мураббийси И.О.Отажонов талабаларни ТТА профессор-ўқитувчилар жамоаси ва талабаларнинг ички тартибга риоя қилиш ҳақидаги  “Одоб-ахлоқ қоидалари” кодекси билан таништирди.

Ушбу кодекс Тошкент тиббиёт академиясининг профессор ўқитувчилар жамоаси ва талабаларига мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида одоб ахлоқ қоидалари “ ТТАнинг Устави, ички тартиб қоидалари ҳамда умумэътироф етилган маънавий ва ахлоқий тамойиллар асосида ишлаб чиқилганлигини айтиб ўтди.

“Қоидалар“ни ишлаб чиқишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси таълимга оид қонун ҳужжатларида фуқораларга таълим-тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашга ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат Конституциявий ҳуқуқуни таъминлашга, таълим олувчиларни маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишга қаратилганлиги сабабли ТТАнинг асосий вазифаси таълим ва тарбия беришдан иборат еканлиги айтиб ўтилди:

– юксак манавият-ахлоқий фазилатларга эга, жамият, давлат ва оила олдида ўз масулиятини хис етадиган, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тўғри англайдиган, ватанпарвар ва халқпарвар, ташаббускор ва тадбиркор, замонавий билимлар билан куролланган ҳамда юксак инсоний фазилатларга эга бўлган идораси бақувват, иймони бўлган ва виждони уйғоқ шифокор мутахасисларни тайёрлаш;

– ТТА жамоа азоларининг манавий имунитетини шакллантириш, сақлаш ва химоя қилиш;

– ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан зўравонлик, хаёсизлик ва шавқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-харакатларнинг олдини олиш, жумладан, ёшларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли халокатли тахдидлар хамда биз учун ёт бўлган диний ва экстрамистик таъсирлардан тубан ”оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат. Кодексда 11 бўлим бўлиб улардан 3, 4, 6, 8, 9-бўлимлари талабаларнинг ўзаро муносабатлари, одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари, ман этиладиган ҳолатлари ҳақида маълумотлар ёритилган ва гуруҳ талабаларидан ушбу кодексга доимо риоя қилишлари лозимлигини таъкидлади.

Иккинчи масала юзасидан мураббий И.О.Отажонов талабаларни ётоқхонадан, уйидан ва ижарада турадиган манзилидан академияга келишга ва кетишда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга лозимлиги такидлади. Зеро йўл қоидаси-умр фойдаси деб бежизга айтилмаган. Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош Бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта талим вазирлигига келиб тушган тақдимнома асосида талабаларга тушунчалар берилди:

Ўзингизга маълумки, мамлакат иқтисодиётининг ривожланши ва ва ҳалқининг ҳаётини фаровонлигини янада яхшилашиши йўлида республика рахбарияти томонидан амалга оширилаётган сай-ҳаракатларнинг самарадорлиги автомобилларнинг кўпайиши билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳозирги кунда катта тезликка эга автомобиллар ўзимизда ва чет элда ишлаб чиқарилаётганлиги, ҳаракатнинг жадаллиги ва чорраҳаларда тирбандликларни келтириб чиқармоқда. Сўнгги вақтларда республика ҳудудида йўл транспорт ходисалари юқорилиги ҳаммани ташвишга солмоқда, айниқса бу ходисалар юқорилиги ҳаммага ташвишлидир. Ўқувчи талабалар ўртасида, хаттоки жиноят содир етиб, жабрланувчига ёрдам бермасдан, воқеа жойидан кетиб қолиш ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда. Шу сабабли ҳар қандай вазиятда хушёрликни қўлдан бой бермасликни, виждонан иш тутиш лозимлига, йўлларда ҳоҳ пиёда ҳоҳ машинада ҳаракат иштирокчиси бўлсак ҳам йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишимиз лозимлиги айтиб ўтилди.

Учинчи масала юзасидан мураббий айрим камчиликлар тўғрисида айтди ва гуруҳда тарбиявий ишларни кучайтириш лозимлигини, жумладан иқтидорли талабалар билан ишлашни кучайтириш лозимлигини айтиб ўтди.

Leave a Comment