Жорий 2016 йилнинг 27 феврал куни 8-ТТЖ мажлислар залида Тошкент тиббиёт академияси маърифат-маънавият бўлими, ТТА ХҚҚ БТ ва тиббий профилактика факультетининг Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедрасининг профессор- ўқитувчилари томонидан “Соғлом она ва бола” йилига бағишлаб 8-март ҳалқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Зулфияхоним қизлари”байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда ТТА тиббий профилактика факультети декани Саломова Ф.И., ТТА ХҚК раиси Абдуқодирова Л.Қ., факультет маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Шерқўзиева Г.Ф., тиббий профилактика факультети ХҚК раиси Саидова Г.Т.,тиббий профилактика факультети ХҚК 1-6-курс раислари Тошматова Г.О.,Неъматова Н.Ў, Тураева Г.И., декан муовинлари Отажонов И.О., Гулямов Ё.Б. ва 100 дан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этишди.
Ушбу тадбирда тиббий профилактика факультетининг талаба қизлари ўртасида беллашув бўлиб ўтди. Қизларимиз қуйидаги 3та шарт бўйича беллашдилар:
1-шарт “Таништирув” бу шарт бўйича қизларимиз ўзларини, туғилган вилоятлари ҳақида гапириб, шеърлар ўқиб, слайдларда намойиш этишди.
2-шарт “Сабзи тўғраш” қизларимиз қўли ширин пазандачиликларини намоён қилишди.
3-шарт “Эркин мавзу” бу шарт бўйича хам қизлар саҳна кўринишлари, соч турмаклаш, ўзлари тиккан нарсаларини намоён қилишди.
201-гр талабаси Жўраев Шахзод она ҳақида,Ватан ҳақида қўшиқлар айтиб тадбирга файз қўшди, яна бир талаба гўзал рақс намойиш этди.
Хомийлар тадбир охирида иштирокчи талаба-қизларимизни эсдалик совғалар билан тақдирладилар. Тадбир сўнгида тиббий профилактика факультети декани Саломова Ф.И., ТТА ХҚК раиси Абдуқодирова Л.Қ. сўзга чиқиб хаммани байрам билан табриклаб,тадбир иштирокчиларига ўзларининг миннатдорчиликларини билдирдилар ва ТТА да мана шундай тадбирларни кўплаб қилишимиз керак хамма иштирок этиши керак деб айтдилар Тадбир жуда мароқли ва қизиқарли ўтди ва талабаларда катта тааъссурот қолдирди.