18-май 2018 йил Урганч шаҳрида “Ибн-Сино таълимотида Овқатланиш ва Замонавий диетология” мавзусида илмий- амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференция Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида ўтказилди.
Конференцияда соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш маданиятининг том маънода шаклланишида Абу Али ибн Сино қўшган ҳисса алоҳида ўринни эгаллаши, парҳезни қўллашда овқатланиш маданияти ва бир қанча шундай муаммоларга бағишланган маърузалар бўлиб ўтди.
Конференцияда Тошкет тиббиёт академияси профессорлари Шерзод Яхъяевич Зокирходжаев – “Диетология фанининг ривожланиши”, Гули Исломовна Шайхова “Соғлом турмуш тарзида овқатланишнинг ўрни” мавзуларида маърузалари билан иштирок этдилар.