2016-йил 20-октябрь куни Тошкент тиббиёт академияси тиббий-профилактика S05-12 A гуруҳда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида” тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 20-октябрь куни Тошкент тиббиёт академияси тиббий-профилактика S05-12 A гуруҳида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида” тадбир бўлиб ўтди. Гуруҳ мураббийи И.О.Отажонов сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг биринчи  Президентини энг аввало ёшлар тарбияси мамлакатнинг сиёсати даражасига кўтариши мамлакат тараққиётининг гарови эканлиги ва бу оқилона сиёсатнинг натижасида Ўзбекистон ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олишига сабаб бўлганини такидладилар ва 2016 йил 14 сентябрда тасдиқланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун”нинг устувор вазифалари тўғрисида маълумот бердилар. И.А.Каримов ўз чиқишлари кўп марта таъкидлаб ўтганларидек, ҳозирги пайтда биз ядро полигонларидан эмас, балки ахборот, интернетдан келаётган хавф хатарлардан мафкура полигонлари соладиган хавф-хатардан қўрқишимиз керак. Лекин, биз сиз билан бемалол ушбу таҳдидларга  қарши тура оламиз, чунки “Биз буюк юрт фарзандларимиз!”. Ўзбек халқига хос бўлган  шарм, ҳаё, виждон, хурмат, ғурур, эътиқод каби юксак фазилатлдармиз орқали биз янада дунёга танилиб ўз ўрнимизни мустаҳкамлашга эришамиз. Бизнинг мақсадимиз  битта, яъни ёшларимиз  уруш ва хунрезгиликларни кўрмасдан мамлакат тараққиётига ўз ҳиссаларини қўша оладиган авлодни тарбиялашимиздир деган фикрни билдирдилар. Тадбирда гуруҳ талабаларидан И.Саманов ва Ш.Холовлар сўзга чиқишди.

Leave a Comment