2017 йил 22 сентябрь куни Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедрасига профессор В.Р.Кучма расмий ташриф буюрди. Европа саломатлик мактаби Москва бўлими раҳбари, Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги “Болалар саломатлигини ўрганиш миллий илмий марказ” Федерал давлат автоном маркази Болалар ва ўсмирлар саломатлигини сақлаш ва гигиенаси илмий текшириш институти миллий илмий-амалий маркази профессори В.Р.Кучма расмий ташрифи давомида ва улар томонидан таклиф этилган хамкорлик масалалари кафедра миқёсида кўриб чиқилди.

Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедрасига Европа саломатлик мактаби Москва бўлими раҳбари, Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги “Болалар саломатлигини ўрганиш миллий илмий марказ” Федерал давлат автоном маркази Болалар ва ўсмирлар саломатлигини сақлаш ва гигиенаси илмий текшириш институти миллий илмий-амалий маркази В.Р.Кучма расмий ташриф буюрди ва улар томонидан таклиф этилган хамкорлик масалалари бўйича учрашув ўтказилди. Унга кўра ”Мактабда таълим олаётган ўқувчи болаларни саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича 5 та қадам”, Москва соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган дастур асосида иш олиб бориб, хамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлардан ташкил топган. Лойиҳа Марказий Осиё ва шарқий Европа мамлакатларида мактабда таълим олаётган болаларни саломатлигини тиклашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Лойиҳа Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдава, Россия, Тожикистон, Сербия ва Ўзбекистон давлатларида ўтказилиши режалаштирлиган. Ўзбекистон миқёсида Тошкент тиббиёт академиясининг “Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳам “Мактабда таълим олаётган ўқувчи болалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича 5 та қадам” лойиҳасида иштирок этиши таъкидланди. Учрашув доирасида Тошкент тиббиёт академияси ва Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги “Болалар саломатлигини ўрганиш миллий илмий марказ” Федерал давлат автоном маркази Болалар ва ўсмирлар саломатлигини сақлаш ва гигиенаси илмий текшириш институти миллий илмий-амалий маркази билан ҳамкорлик шартномаси тузилди.

 

Leave a Comment