Шифокорлар “мактаб касаллиги” сабаби тўғрисида изланишлар олиб бориб, шундай хулосага келишди – ўқитиш тизимини тўғри ташкил этилмаганлиги, синфларни ёритилиши яхши эмаслиги, ҳавонинг ёмонлиги, мактаб столларини нотўғри ва номутаносиб шаклда эканлиги, ўқув жараёнида ўқувчиларга ортиқча вазифалар берилганлиги аниқланган.

Шу омилларни хисобга олиб Н. А. Тольский  1891 йил  Москва давлат университетининг ўқув мажлисида “Мактаб шароитининг у ерда тарбияланувчилар соғлигига таъсири” мавзусида маърузалар қилган.

Мактаб гигиенаси қўлланмаларида юқоридаги нуқсонларни бартараф этиш бўйича таклиф ва талаблар келтирилганлиги аниқланди. XIX аср ўрталарида эса мактаб гигиенаси тўғрисида махсус қўлланмалар яратилди, XX аср бошида (1904 й.) мактаб гигиенасига доир халқаро конгресс бўлиб ўтди.

Бу нарса педиатрлар зиммасига жуда катта маъсулият юклади. Улар нафақат ёшга боғлиқ гигиена балки болалар гигиенасига ҳам катта эътибор қаратишликлари лозим эканлигини талаб этди. Шу вақтнинг ўзида болалар гигиенаси илмий аҳамият касб этиб унда барча ёшдаги болалар контингенти орасида соғломлаштириш тадбирларини олиб бориш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш умумий ва асосий масала бўлиб ҳисобланади.

Бу масалалар, яъни болалар гигиенаси муаммоси (мактаб гигиенаси, тарбиявий гигиена) нафақат педиатрлар балки гигиенистлар, шу жумладан Ф. Ф.  Эрисман ва унинг шогирдлари зиммасига ҳам масъулият юклади.