Кафедрада тиббий профилактика факултетининг 5 ва 6 курс талабаларига Болалар ва ўсмирлар гигиенаси фани ва овқатланиш гигиенаси фанлари ўқитилади. Шунингдек алоҳида Болалар ва ўсмирлар гигиенаси  ихтисослиги ва Овқатланиш гигиенаси ихтисослиги бўйича магистратура йўналишларида магистрлар тайёрланади.

         Кафедрада  Болалар ва ўсмирлар гигиенаси фани бўйича профессор Г.И.Шайхова, тиббиёт фанлари доктори Н.Ж.Эрматов, доцентлар Ш.Х.Ғуломова ва  Ф.Л.Азизова, катта ўқитувчилар И.Р Чўлпонов ва В.А.Бахтияровалар талабаларга назарий ва амалий машғулотлар олиб боришади.

         Кафедрада овқатланиш гигиенаси фани бўйича профессор Ш.С.Бахритдинов, доцент Р.Р.Алимова, катта ўқитувчи т.ф.н. И.Х Шовалиев, т.ф.н. Г.Т.Саидова, асситентлар  Г.О.Тошматова ва Н.Х.Набиходжаевалар талабаларга назарий ва амалий машғулотлар олиб боришади.

Маърузаларни   ўзбек, рус ва инглиз тилларида  Болалар ва ўсмирлар гигиенаси фани бўйича профессор  Г.И.Шайхова, тиббиёт фанлари доктори Н.Ж.Эрматов ўқийди.

         Овқатланиш гигиенаси фани бўйича профессорлар Г.И.Шайхова  Ш.С.Бахритдинов, доцентлар  Ш.Х.Ғуломова ва Ф.Л.Азизовалар ўқишади

          Кафедрада щыув жараёни юқори педагогик  ва информацион технологиялар асосида олиб борилади.

Овқатланиш гигиенаси фани  

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад – Нутрициология ва овқатланиш гигиенаси соҳасидаги фаннинг ва амалиётнинг ютуқларн асосида, ўқитишнинг прогрессив усулларини қўллаган, ҳамда мутахассислик бўйича назарий тайёрлов. Мулкчиликнинг шаклларидан қатьий назар озиқ-овқат корхоналарида Давлат санитария назорати ўтказишда амалиёт кўникмаларини ўргатиш. Бунинг учун маҳсулотлар хавфсизлигининг тиббий-биологик критерийлари, озиқ-овқат маҳсулотларинннг санитар-кимёвий экспертизаси, овқатланиш характери билан боғлиқ бўлган аҳоли саломатлик ҳолати, алиментар касалликларнинг олдини олиш ва аҳоли овқатланишини рационаллаштиришни ўргатиш керак.


Амалий кўникмалар (.pdf) >>>