Ўқув ишлари

Кафедрада тиббий профилактика факултетининг 5 ва 6 курс талабаларига Болалар ва ўсмирлар гигиенаси фани ва овқатланиш гигиенаси фанлари ўқитилади. Шунингдек алоҳида Болалар ва ўсмирлар гигиенаси  ихтисослиги ва Овқатланиш гигиенаси ихтисослиги бўйича магистратура йўналишларида магистрлар тайёрланади.

Илмий ишлар

Кафедранинг асосий илмий йўналиши  «Ўзбекистон Республикаси турли аҳоли қатламлари саломатлик ҳолатига тиббий-биологик, ижтимоий-гигиеник, экологик ва бошқа атроф-муҳит омилларининг таъсирини комплекс ўрганиш ва аҳоли саломатлигини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқариш»дан иборат (Давлат қайд рақами №01.1100153). 

Маънавий ишлар

Кафедрада маънавият, маърифат ва тарбиявий ишлар буйича жавобгар шахс катта ўқитувчи Чулпанов И.Р. раҳбарлигида олиб борилади.